13:30 23 Июн 2017
Эфир
АРМИЯ-2016 ҳарбий-техник кўргазмаси. Архв сурат

Россия ва Ўзбекистон ҳарбий-техник ҳамкорлиги осонлашди

© Sputnik/ Максим Блинов
Жамият
Ҳавола олиш
112762

Имзоланган шартномага мувофиқ Ўзбекистон Россиядан вертолет ва бошқа ҳарбий техникаларни Россия ички бозори нархида сотиб олиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ноябр ойида имзоланган, Россия ва Ўзбекистон орасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган шартнома икки мамлакат муносабатларини сезиларли даражада осонлаштиради, деди Sputnik мухбирига    

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳарбий атташеси, Сергей Чернышев.  

Унинг сўзларига қараганда, икки мамалкат ҳамкорлигининг асоси бўлган ушбу ҳужжатда икки муҳим бўлим бор.

"Биринчидан, шартномада нархлар Россия ички бозори даражасида белгиланган. Бу икки мамлакат орасида бир неча йилдан бери амал қилаётган иттифоқчилик муносабатлари ҳақидаги шартномаларга асосан белгиланган. Иккинчидан, янги шартнома шартноманинг асосий ютуқларидан бири, бу икки мамлакатдан ҳарбий-техник муносабатларда иштирок этаётган томонларга, яъни ишлаб чиқарувчи ва харидор орасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш имконини беради", — деди Чернышев.   

Унинг сўзларига қараганда Россия ҳарбий заводлари "Рособоронэкспорт" каби давлат воситачи ташкилоларга мурожаат қилмасдан маҳсулотнинг якуний харидори билан тўғридан-тўғри  муносабат ўрнатиши мумкин. Ҳарбий атташенинг фикрига кўра, ушбу ҳолат қурол-яроғ еткизиб бериш жараёнинни тезлатиб, Ўзбекистон ва Россия ҳарбий-техник ҳамкорлиги йўлида кўплаб тўсиқларни олиб ташлайди.

Элчихона вакили шартномага кўра амалий ҳамкорлик янги йилдан бошланади.

"Янги йилдан кейин ушбу ҳужжат  амалда қўлланила бошлайди. Икки мамлакатнинг Мудофаа экспертлари учрашиб, Ўзбекистон армияси учун керак бўладиган тизимлар тури, қурол-яроғ ва техника турлари аниқланади. Албатта, керакли қурол яроғ миқдори ҳам белгиланади", — деди суҳбатдош.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ўзбекистон 2016 йилнинг 29 ноябрида ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолашган эди. Ушбу  шартнома яқинда Россияда ратификация қилиниб, президент Путин томонидан имзоланган эди

Асосий мавзулар