11:43 21 Август 2017
Эфир
Шерали Жўраев клипини томоша қилаётган мухлис

"2017-йилда Шерали Жўраев билан битта саҳнада қўшиқ куйлаш ниятим бор" - Жўрабек Муродов

© Sputnik/
Жамият
Ҳавола олиш
124874

Қўшни давлат - Тожикистон машҳурлари Ўзбекистон халқини янги кириб келган 2017-йил билан табриклашмоқда

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Тожикистон ССР халқ артисти Жўрабек Муродов Тожикистон халқига билдирган янги йил тилакларида, Тожикистоннинг қўшни давлатлар билан, айниқса, Ўзбекистон билан алоқалари янада яқин бўлиши ҳақида таъкидлаган, деб ёзади Спутник Тожикистон.

"Икки давлат ўртасидаги муносабатлар илиқлаша бошлаганидан бошим осмонга етди. Ўртадаги виза тартиби ҳам бекор бўлишини хоҳлайман. Биз, қардош халқлар, Янги йилда ва ниҳоят бир-биримизникига меҳмонга бора олишимизни, ҳаммаси учун бир-биримизни қаттиқ қучиб миннатдорчилик ифода этишимизни истайман. Ана шундай бўлган тақдирда, мен биринчи галда, узоқ ўтмишда бўлганидек, энг аввало ўзимга яқин бўлган дўстлари-ҳамкасбларимникига борган ва улар билан битта саҳнада қўшиқ куйлаган бўлардим. Айниқса, Шерали Жўраев билан. Худо хоҳласа, шундай бўлади ҳам", — деб таъкидлаган умид билан Жўрабек Муродов.

Теглар:
Тожикистон халқ артисти Жўрабек Муродов, ҳофиз, Шерали Жўраев

Асосий мавзулар