11:42 21 Август 2017
Эфир
Янги йил арчаси, архив сурат

Энг чиройли кўча, бино ва арча аниқланди

© Sputnik/ Саид Царнаев
Жамият
Ҳавола олиш
37230

Самарқандда ўтказилган танлов шаҳарнинг энг чиройли кўчаси, биноси ва арчасини аниқлаб берди

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Самарқанд шаҳрида энг чиройли кўча, бино ва арча аниқланди, деб хабар қилинган Зарафшон газетаси расмий сайтида.

"Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида ўтказилган "Энг намунали кўча", "Энг чиройли бино" ва "Энг чиройли безатилган арча" кўрик-танлови ғолиблари аниқланди", — деб ёзади нашр.

Маълумотларга кўра, Университет хиёбони "Энг намунали кўча номинацияси" ғолиби, Самарқанд давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей "Энг чиройли бино", "Баҳор" масъулияти чекланган жамияти биноси олдида ўрнатилган арча "Энг чиройли безатилган арча" деб топилган.

Асосий мавзулар