03:39 31 Март 2017
Эфир
Тошкентдаги Авлиё-Успенск собори. Архив сурат

Православ насронийлар Рождество байрамини кутиб олишди

© ГОЛ ос
Жамият
Ҳавола олиш
178 0 0

Беш мингга яқин ўзбекистонлик православ насронийлар 6 январ тунда Рождество байрамини Тошкентдаги Авлиё-Успенск соборида кутиб олишди.

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Беш мингга яқин православ насронийлар 6 январ тунда Рождество байрамини кутиб олиш учун Тошкентдаги бош черковга келишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Тошкент ва Ўзбекистон православ епархияси хабарига асосан.

Матбуот котиби Михаил (Столяров)  хабарига кўра, Авлиё-Успенск соборида бўлиб ўтган тунги ибодатда, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий ўзининг байрам йўлланмасида 2016 йилда Ўрта Осиё правслав епархияси фаолиятига 145 йил тўлганини эсга олган.

Тошкентда Рождество байрами муносабати билан 7-15 январ кунлари Авлиё-Успенск соборида рождество арча байрамлари бўлиб ўтади. 9 январ куни эса Рус академик драма  театрида рождество концерти бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ИИВ хабарига кўра, Рождество тунида православ черковлари ва қабристонлари яқинидаги барча ҳудудлар узулуксиз ёритилиб, транспорт етиб келиши учун қулай шароитлар яратилган.

Эслатиб ўтамиз, насронийлар учун Рождество — йилнинг энг улуғ байрами ҳисобланади. Шарқий Европа ва Россияда яшаётган православ насронийлари Рождество байрамини 7 январда нишонлайди. Ғарбий Европа ва Америкада яшаётган католик ҳамда протестант насронийлари эса, Рождество байрамини 24 декабрда кутиб олишади.

Асосий мавзулар