Истамбулдаги терактда Ўзбекистон фуқароси гумон қилинмоқда

© РИА НовостиИстамбулдаги терактда Ўзбекистон фуқароси гумон қилинмоқда
Истамбулдаги терактда Ўзбекистон фуқароси гумон қилинмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия полцияси хабарига кўра, Янги йил оқшоми Истамбулда уюштирилган теракт Абдулгадир Машарипов исмли Ўзбекистон фуқароси томонидан амалга оширилган.

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Туркия полицияси 1 январ тунда Истамбулдаги тунги клубда содир бўлган теракт ким томонидан амалга оширилганини аниқлади, РИА Новости Daily Sabah хабарига асосан.

Нашр хабарига кўра, теракт Ўзбекистон фуқароси Абдулқодир Машарипов томонидан амалга оширилган. Террорчининг иккинчи исми Абу Мухаммед Хурасан бўлиб, у айни дамда бутун мамлакат бўйлаб қидирувда.

Туркия полициячилари - Sputnik Ўзбекистон
Туркиядаги терактни содир этганликда гумонланаётган шахснинг сурати эълон қилинди

Дастлаб, ушбу мудҳиш терактда Қирғизистон фуқароси Яхё машарипов гумон қилинган эди, лекин полиция сўроғидан кейин унинг айби йўқлиги аниқланиб, қўйиб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Янги йил оқшоми "Калашников" автомати билан қуролланган террорчи Истамбулдаги Reina тунги клубига бостириб кириб одамларга қарата ўт очган эди. Туркия полицияси хабарига кўра, терактда 39 киши қурбон бўлган, 65 киши жароҳатланган эди. Қурбонларнинг 16 нафари чет эл фуқаролари бўлган.

Терактдан кейин террорчи клубнинг ошхонасига ўтиб, кийимини алмаштириб таксида қочиб кетишга муваффақ бўлган. Содир бўлган теракт учун жавобгарликни ИД ўз зиммасига олган эди.

Янгиликлар лентаси
0