19:51 23 Май 2017
Эфир
Тошкент-Москва поезди йўловчилари

Марказий Осиё аҳолиси 2017 йилда 70 млндан ошади

© Sputnik/ Илья Питалев
Жамият
Ҳавола олиш
57721

Қозоғистон президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар институти сиёсатшунослари Марказий Осиёда 2017 йилда содир бўладиган муҳим воқеалар ўнлигини маълум қилишди

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Кириб келган йил Марказий Осиё учун демография борасида ўзига хос бурилиш йили бўлади. Минтақа аҳолиси бу йил 70 миллион нафардан ошиши кутилмоқда. Алматида бўлиб ўтган "Марказий Осиё — 2017: янги тренд ва сценарийлар" мавзуидаги давра суҳбатида мана шу рақам тилга олинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аҳоли сони жиҳатидан Марказий Осиёда биринчи ўринда туради. 2016 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра республиканинг доимий аҳолиси сони 31 миллион 807 минг кишини ташкил этган. Ўзбекистонда ўртача умр давомийлиги аёлларда 75,8 ва эркакларда 71,1 ёшга тенг.

Қозоғистон президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар институти сиёсатшунослари Марказий Осиёда 2017 йилда содир бўладиган муҳим воқеалар ўнлигини маълум қилишди.

Демографик ўсишдан ташқари экспертлар жаҳон маҳсулотлар бозоридаги тикланиш минтақа мамлакатлари иқтисодиётининг яхшиланишига олиб келишини тахмин қилишмоқда. Шу билан бирга Хитойнинг Марказий Осиёдаги иқтисодий ташрифи мустаҳкамланиши кузатилади.

Минтақа мамлакатларидаги ички сиёсий жараёнлар ҳам сиёсатшунослар эътиборига тушди. Хусусан, Ўзбекистоннинг янги ҳукумат бошчилигидаги дастлабки йилдаги тараққиёти ҳамда Туркманистон ва Қирғизистондаги президентлик сайловлари ҳам сиёсатшунослар шарҳидан ўрин олган.

Яқин Шарқдаги вазият ҳамда Афғонистондаги беқарорлик боис Марказий Осиё минтақасидаги террорчилик таҳдидига алоҳида эътибор қаратилган.
Россия, Хитой, АҚШ, Туркия, Эрондаги ички сиёсий жараёнлар ва уларнинг минтақадаги мамлакатлар билан муносабатлари ҳам тахминлар рўйхатидан жой олган.

Асосий мавзулар