05:46 22 Сентябр 2017
Эфир
Ўш шаҳри

Ўзбекистонликларга Новқатдаги ерлар сотилгани ҳақидаги хабар рад этилди

© Flickr / Mr. Theklan
Жамият
Ҳавола олиш
272 0 0

Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги қишлоқлардан бирининг аҳолиси Ўзбекистон фуқароларига 130 гектар ер сотиб юборилганини иддао қилишганди

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўш вилоятининг Новқат туманидаги ер участкалари Ўзбекистон фуқароларига сотилмаган, лекин қўшимча текширув ўтказилади, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон маҳаллий ҳокимият матбуот хизматига таяниб.

Илгарироқ маҳаллий ОАВда тумандаги қишлоқлардан бирининг раиси Нормаҳаммад Йўлчиев Ўзбекистон фуқароларига 130 гектар ерни ноқонуний сотиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Йўлчиевнинг ўзи бу хабарни инкор қилиб, уни овул раиси сайловидан олдин "номини қора қилиб кўрсатиш"га уринишаётганини билдирди.

Ҳокимият вазирлар маҳкамаси мазкур ҳолатни ўрганишни топширганини маълум қилди.

"Ерлар сотилмаган ва бундай бўлиши мумкин ҳам эмасди. Ваколатли ходимлар мазкур масалани ўрганиб чиқишди", — деди матбуот хизмати.

Шунга қарамасдан, ваколатли ходимлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари мазкур шов-шувли хабарни қўшимча текширувдан ўтказмоқчи.

Асосий мавзулар