Ўзбекистонда 11 январдан қор ёғиб совуқ тушади

Oбуна бўлиш
Ҳафта ўртасидан бошлаб қор ёғиши ва ҳаво ҳарорати -3...-5 даражагача совиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ўзбекистонга совуқ ҳаво келмоқда: 11 январдан бошлаб қор ва ёмғир ёғиб ҳаво совиши кутилмоқда.

Чоршанба куни кечқурун Тошкентда ёмғир ва қор ёғиб, ҳаво ҳарорати тунда —1 даражгача совиши мумкин.

Шимолий ҳудудларда эса ҳаво ҳарорати кундузи —2 даража, тунда эса —5  даража совуқ бўлади.

Синоптиклар пайшанба — шанба кунлари Республика бўйлаб ўртача —3…-5 даража совуқ тушишини хабар қилишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0