20:38 13 Декабр 2017
Эфир
Тиббиёт факультети талабаси. Архив сурат

Мирзиёев: тиббиёт ОТМларида ўқув муддати қисқартирилиши керак

© Sputnik/ Александр Кондратюк
Жамият
Ҳавола олиш
Тиббиёт соҳаси танқид остида (23)
68210

Шавкат Мирзиёев Тиббёт мутахассислари билан учрашувда, оптималлаштириш ва янги метидикаларни қўллаш эвазига, тиббиёт соҳасида ўқув жараёнини қисқартириш ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев январ ойининг бошида Ўзбекистон Тиббиёт вазирлиги ва вилоят ҳокимлари билан бўлиб ўтган видеоконференцияда Тиббиёт соҳасида мавжуд бўлган кўплаб муаммоларни муҳокама қилди.

Жумладан, тиббиёт соҳасида керакли мутахассислар тайёрлаш, вилоятларда кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш каби муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.

"Республика бўйича ажратилган 92 минг штат бирлигидан 10400 таси вакант бўлиб қолмоқда. Вакант! Булар – анестезиолог, рентгенолог, психиатр, педиатр, фтизиатр, лабарант, шифокор мутахассилардир", — деди Мирзиёев.

Президентнинг фикрига кўра, ушбу муаммоларнинг асосий сабаби — тиббий кадрлар тайёрлаш тизимида камчиликлар ва ўз ечимини кутаётган муаммолар

мавжудлигидир. Тиббиёт кадрлари етишмовчилигини бартараф этиш, кадрлар тайёрлаш сифат даражасини  кўтариш учун алоҳода чоралар ишлаб чиқариш керак.

Мирзиёев айтишига кўра, ушбу муаммоларни ҳал қилишда, қўйидаги масалаларга эътибор қаратиш зарур: баклавриат босқичида ўқиш муддати 7 йилдан 6 йилгача қисқартирилиши ва янги малака ошириш ва ўқув режаларини жорий этиш. 

Шундан кейин, президент Тиббий академиянинг ректорига мурожаат қилиб: — Нега тиббиёт академиясини тугатганлардан ҳеч ким Сурхондарёга ёки Қашқадарёга ишга бормяпти? Нима у ерда касал йўқми?, — деб сўради. 

Ушбу муаммолар ечими сифатида, Мирзиёев "керак бўлса келаси йил “областной набор” оламиз. Керак мутахассиларни вилоятлардан олиб ўқитиб қайтиб вилоятларга юборамиз", — деди.

Тиббиёт ОТМлари ўқув дастуридаги умумий ўқув юкланмасини оптималлаштириш, янги педагогик технологияларни қўллаш ва амалий кўникмаларни тўлақонли ўзлаштириш, талабаларга шарт-шароитларни яратиш ва ОТМларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш натижасида таълим сифатини яхшилаш кераклиги ҳам айтиб ўтилди.

"Талабаларга ўтилаётган дарс сифати қандай? Керак бўлса дарсни ўша клиниканинг ўзида беринглар. Ҳаёт талабига жавоб берадиган ўқув жараёни яратинглар. Кореяда қандай эканлигини ўрганинглар. Учинчи курсдан талабани ўзининг йўналишигга қараб клиникаларга юборинглар, навбатчиликка қўйинглар. Керак эмас уни аудиторияга боғлаб қўйиш", — деди Шавкат Мирзиёев нутқининг тиббий ОТМларга бағишланган қисмида.

Мавзу:
Тиббиёт соҳаси танқид остида (23)

Асосий мавзулар