10:30 26 Феврал 2017
Эфир
Киберхавфсизлик

Ўзбекистон давлат хизматчилари киберхавфсизлик бўйича сабоқ олишди

© Flickr/ Dennis Skley
Жамият
Ҳавола олиш
24320

АҚШ ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчихоналари ҳамкорлигида ташкил этилган семинар киберхавфсизлик стратегияси ва соҳадаги илғор тажрибаларга бағишланди

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистондаги ҳукумат ташкилотларининг йигирмадан ортиқ вакили Тошкентда ташкиллаштирилган киберхавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича икки кунлик семинарда иштирок этишди, деб хабар қилди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

АҚШ ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчихоналари ҳамкорлигида ташкил этилган семинар киберхавфсизлик стратегияси ва соҳадаги илғор тажрибаларга бағишланди.

Двухдневный семинар в Ташкенте по вопросам безопасности в киберпространстве
Киберхавфсизлик бўйича ўтказилган семинар иштирокчилари

Унда Озарбайжон, Германия, Португалия, Польша, Украина ва Америка Қўшма Штатларидан келган мутахассислар иштирок этди. Улар ўзбекистонлик мазкур соҳага масъул вакиллар билан киберсоҳадаги миллий хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган стратегия, амалиёт, халқаро илғор тажрибалар ва умумжамиятга тааллуқли ёндашувлар бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Ўзбекистонда Маршалл номидаги Европа маркази томонидан мана шундай илк семинар 2015 йилда ўтказилганди.