Қирғизистон Ўзбекистон билан қўшма корхоналар ташкил этмоқчи

© Посольство КР в УзбекистанеҚирғизистон элчиси Тошкент ҳокими билан учрашди
Қирғизистон элчиси Тошкент ҳокими билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон томони қўшма корхоналар ташкил этиш, турли соҳалар, хусусан, турар-жой коммунал ва транспорт соҳаларида тажриба алмашиш билан боғлиқ бизнес-форумлар, давра суҳбатлари ўтказиш имкониятлари ҳақида таклиф билдирди

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Данияр Сидиков билан учрашди, деб хабар беради Қирғизистон элчихонаси сайти.

Хабарда айтилишича, томонлар икки мамлакат пойтахтларининг савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлиги ҳамда ушбу ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама этди.

Жумладан, Қирғизистон томони қўшма корхоналар ташкил этиш, турли соҳалар, хусусан, турар-жой коммунал ва транспорт соҳаларида тажриба алмашиш билан боғлиқ бизнес-форумлар, давра суҳбатлари ўтказиш имкониятлари ҳақида таклиф билдирди.

© сайт КР в УзбекистанеҚирғизистон элчиси Тошкент ҳокими билан учрашди
встреча посла КР в Узбекистане Д.Сыдыкова с хокимом г. Ташкента Р.Усмановым - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон элчиси Тошкент ҳокими билан учрашди

Шунингдек, яқин истиқболда икки давлат пойтахти маданият кунларини ўтказиши муҳокама қилинди.

Ўз навбатида Тошкент шаҳри ҳокими Р.Усмонов А. Ибраимовни Бишкек мэрлиги лавозимига тайинлагани билан муборакбод этган ва яқин вақт ичида ўз табригини юзма-юз кўришувда яна бир бор изҳор этиш ниятида эканини айтди.

Учрашув якунида томонлар барча йўналишларда фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Янгиликлар лентаси
0