04:51 23 Июн 2017
Эфир
Орол денгизи ўрнидаги саҳро

Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш дастури ишга тушди

© Sputnik/ Игорь Михалев
Жамият
Ҳавола олиш
18933

БМТнинг инсон хавфсизлиги Мақсадли фонди томонидан молиялаштирилаётган ва БМТ агентликлари амалга ошираётган қўшма дастур уч йил мобайнида учта намунавий туманда иқтисодий, ижтимоий ва экологик хавфсизликни яхшилашга кўмаклашади

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. БМТ агентликлари Орол бўйидаги экологик инқироз оқибатларини камайтириш бўйича қўшма дастурни ишга туширмоқда. Бу ҳақда БМТ агентликлари вакили хабар берди.

БМТнинг инсон хавфсизлиги Мақсадли фонди томонидан молиялаштирилаётган ва БМТ агентликлари амалга ошираётган "Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик фондини ташкил қилиш орқали Орол фожиасидан зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлаш" қўшма дастур уч йил мобайнида учта намунавий туманда иқтисодий, ижтимоий ва экологик хавфсизликни яхшилашга кўмаклашади. Қорақалпоғистонда 2012-2016 йилларда амалга оширилган ташаббуслар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши мазкур фонд ҳисобидан янги Қўшма дастурни амалга ошириш учун энг катта экологик хатар ҳудудида жойлашган ва аҳолиси 123 минг нафардан кўпроқ бўлган Мўйноқ, Тахтакўпир ва Шуманай туманларини намунавий ҳудудлар деб белгилашни тавсия қилди.

Айни кунларда маҳаллий аҳоли учун таништирув семинарлари орқали фермерлар, қишлоқ фуқаролари йиғинлари фаоллари, турли тузилмалар ва идоралар вакиллари ҳамда хусусий тадбиркорлар иштирокида дастурни жойларда ишга тушириш жараёни амалга оширилмоқда.

Ознакомительный семинар для населения о программе ООН в Приаралье
пресс-служба оон
Оролбўйи дастури бўйича таништирув семинари

Семинар қатнашчиларига Инсон хавфсизлиги концепциясига мувофиқ ишнинг энг муҳим жиҳатлари, уни Орол денгизи қуришининг салбий таъсири энг кўп сезилаётган Қорақалпоғистонда қўлланиши истиқболлари ҳақида ахборот берилмоқда. Муҳокамалар жараёнида ҳар бир туман учун ўзига хос "муаммолар шажараси"ни шакллантира бориб, намунавий ҳудудларда экологик вазият оқибатида юзага келган асосий муаммоларни аниқлаш учун маҳаллий аҳоли билан интерфаол мунозаралар ҳам олиб борилмоқда. Шу тарзда келгусида ҳудуддаги мураккаб экологик шароитларни инобатга олган ҳолда инсон хавфсизлиги Концепцияси доирасида жойлардаги ривожланиш режалари ишлаб чиқилади.

Шунингдек, БМТ қўшма дастурининг муҳим мақсадларидан яна бири Оролбўйи минтақасида барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, экологик мувозанатни сақлаш, флора ва фаунани тиклаш учун Кўпҳамкорлик фондини тузишда кўмаклашишдан иборатдир.

Асосий мавзулар