03:41 31 Март 2017
Эфир
Олий умумқўшн қўмондонлик билим юртида эсдалик белгилари топширилди

Олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида эсдалик белгилари топширилди

© jahonnews.uz
Жамият
Ҳавола олиш
9421

Тошкент Олий умумқўшн қўмондонлик билим юрти - “Энг яхши ҳарбий билим юрти” танловининг ғолиби бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида Ўзбекистон Қуролли кучлар ташкил қилинганининг 25 йиллигига бағишланган  маданий-маърифий тадбир бўлиб  ўтди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" ахборот агентлиги.

Тадбирда мамлакатимиз мустақиллигини ҳимоя қилишда эришган ютуқлари учун бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон президенти номидан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик белгилари топширилди.  

Сўзга чиққан билим юрти раҳбари Ф.Артиков ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ф.Абдурахимовалар Ўзбекистон Биринчи президенти раҳбарлиги остида амалга оширилган Қуролли кучлар ислоҳоти бугунги кунда ўзининг юқори натижаларини бераётганини, армияда хизмат қилиш мажбурият эмас фахрли ишга айланганини қайд этишди.

Тадбирда шунингдек “Ўзбекнаво” бирлашмаси эстрада артистлари ҳамда билим юртининг ҳарбий оркестри иштирокида  концерт бўлиб ўтди.

Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти Ўзбекистон Қуролли кучлари учун ҳар томонлама етук, юқори малакали зобитлар тайёрлаш ишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётгани қайд этилди. Билим юрти бу йил тўртинчи бор “Энг яхши ҳарбий билим юрти” танловининг ғолиби бўлди.

Асосий мавзулар