10:17 30 Апрел 2017
Эфир
Дори

Ўзбекистонга Россиядан 100 минг $лик сохта дорилар олиб кирилишининг олди олинди

© Sputnik/ Рамиль Ситдиков
Жамият
Ҳавола олиш
33410

31 турдаги дори воситаларининг 18 турдагиси давлат реестрида қайд этилмаган, 13 турдагиси эса мавжуд норматив талабларга жавоб бермайди

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Самарқанд аэропортида вилоят божхона бошқармаси ходимлари Россиядан деярли 100 минг долларлик дориларнинг ноқонуний олиб кирилишининг олдини олишди, деб хабар қилди Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси Самарқанд вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

"Самарқанд халқаро аэропортида "Москва-Самарқанд" рейси билан учиб келган Ўзбекистон фуқаросининг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, ушбу шахс қиймати 300 млн сўмлик (93,8 минг долларлик) 4 минг дона дори воситаларини божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга урингани аниқланди", — дейилади хабарда.

Божхона ходимларининг маълумот беришларича, 31 турдаги дори воситаларининг 18 турдагиси давлат реестрида қайд этилмаган, 13 турдагиси эса мавжуд норматив талабларга жавоб бермайди. Шу боисдан ушбу маҳсулотлар ўрнатилган тартибда йўқ қилинди.

Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, шахсий фойдаланиш учун турли номдаги ўнтагача дори воситаларининг ҳар бирини беш қутидан ортиқ бўлмаган миқдорда тиббий ҳужжатсиз олиб кириш ва олиб чиқиш мумкин.

2015 йил августда Россия ва Қозоғистондан дори воситаларини олиб киришни йўлга қўйган уч нафар шахс беш йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинганди.

2015 йил бошида Ўзбекистон дорихоналарида айрим дориларнинг тақчиллиги кузатилган, мавжудларининг нархи эса икки бараварга ошиб кетганди. Ўшанда дори бозори иштирокчилари бунга Россияда доллар ва евро курсининг ошиб кетганлигини сабаб қилиб кўрсатишганди.

Асосий мавзулар