21:58 20 Ноябр 2017
Эфир
Шифохона архив сурат

Турк агентлиги Хоразмдаги шифохонага тиббий анжом берди

© Sputnik/ Александр Кряжев
Жамият
Ҳавола олиш
11811

Турк мутахассиси шифохона ходимларига мазкур анжомдан қандай фойдаланиш бўйича тушунча берди

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Туркиянинг ҳамкорлик ва координация агентлиги (TİKA) Республика махсус урология маркази Хоразм вилояти онкология диспансерини тиббий анжом билан таъминлади, деб хабар бермоқда "Анадолу" АА.

Шифохонага келтирилган анжомнинг ишлашини TİKA ва республика соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлиги доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган Анқара урология клиникаси шифокори Йилмаз Аслан кўздан кечирди.

Турк мутахассиси шифохона ходимларига мазкур анжомдан қандай фойдаланиш бўйича тушунча берди. Бундан ташқари, у ўзбек шифокорлари билан биргаликда иккита жарроҳлик амалиётида қатнашди.

Асосий мавзулар