13:38 23 Июн 2017
Эфир
Ғилдирак алмаштириш

Эҳтиёт бўлинг: Тошкентда машиналарнинг баллонларини "ечиб кетишмоқда"

© Sputnik/ Константин Чалабов
Жамият
Ҳавола олиш
79232

Бундай ҳолатлар шаҳар маркази, Дархонда, шунингдек, Сергели, Бектемир ва Чилонзор туманларида қайд этилди

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Кейинги вақтда Тошкентда автомобилларнинг баллонлари ва орқани кўрсатувчи ойналарини ўғирлаб кетиш ҳолатлари кўпайди, деб хабар беради Sputnik мухбири.

Бундай ҳолатлар шаҳар маркази, Дархонда, шунингдек, Сергели, Бектемир ва Чилонзор туманларида қайд этилди. Фақат ўғирликни битта гуруҳ қиляптими ёки бир нечта гуруҳлар қиляптими, номаълум бўлиб турибди.

Гувоҳларнинг айтишларича, жиноятчилар моҳирлик билан ҳаракат қилишади, сигнализация ўрнатилмаган ёки камера ва ёруғлик йўқ жойлардаги машиналарни танлашади. Баъзида сигнализация борлиги ҳам сизни қутқариб қололмайди — улар сигнализация ўрнатилган машиналарнинг баллонларини ҳам "ечиб кетишган". Жиноятчилар ўғирлик қилишдан олдин сигнализацияни ўчиришга муваффақ бўлишган.

Ўғирлик қуйидагича кўринишда амалга оширилади —"Матиз" ёки"Спарк" танланган машина, айтайлик, "Кобальт"нинг ёнига келиб тўхтайди ва уни кўздан пана қилади. "Матиз"да келган уч-тўрт киши, яъни жиноятчилар ўзларини гўёки "Кобальт" эгасига машина баллонини алмаштиришда ёрдам беришаётгандек тутишади ва 15 дақиқадан кейин (вақт жиноятчиларнинг тажрибасидан келиб чиқиб озайиши ёки кўпайиши мумкин) "Матиз" йўлига равона бўлади, "Кобальт" эса "оёқсиз" қолади.

Жиноятчиларнинг яна бир устунлиги — улар машиналари рақамларини видеокамерага тушиб қолмаслиги учун қоғоз билан кўринмайдиган қилиб беркитиб олишади.
Sputnik мухбири билан суҳбатда бўлган ҳайдовчиларнинг аксарияти бу жиноятларни ўтган йилги амнистия билан, шунингдек, пойтахт автобозорлари, биринчи навбатда ўғирлаб келинган эҳтиёт қисмлар бемалол сотиладиган Сергели бозорининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан яхши назорат қилинмаслиги билан боғлади.

Қизиғи, машинанинг тўрттала баллони сотилса жуда катта пул бўлмайди. Агарда баллон ўғрилари қўлга тушишса бу қилмишлари учун беш-етти йилга қамалишлари тайин. Шундай экан, бундай таваккалчиликнинг нима кераги бор?

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўтган йилнинг 27 декабридан транспорт воситаларини олиб қочганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Эндиликда, Жиноят кодексининг янгиланган 267-моддасига кўра бундай жиноят учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилади (илгари 3 йилдан 5 йилгача). Оғирлаштирувчи ҳолатлар учун муддат 20 йилгача белгиланиши мумкин.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги "Қўриқлаш" Республика бирлашмаси автотранспортларга масофадан бошқариш тизимини жорий этишни кўзламоқда.

Асосий мавзулар