22:48 24 Феврал 2017
Эфир
Тўлов терминали

Ўзбекистонда 14 январда тўлов тизимлари вақтинча ишламайди

© Sputnik/ Александр Кряжев
Жамият
Ҳавола олиш
428 0 0

"UZCARD" тўлов тизими эса одатдагидек фаолият юритишини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 14 январь куни соат 9:00 дан 18:00 га қадар ахборот тизимлари вақтинча ишламайди, дея хабар бермоқда "Ўзбектелеком" АК.

"Ўзбекистон МБ тармоғида профилактика ишлари олиб борилаётгани муносабати билан 2017 йил 14 январь куни соат 9:00 дан 18:00 га қадар ахборот тизимлари вақтинча амал қилмайди. Вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз", дейилади хабарда.

UZCARD банклараро тўлов тизими мазкур хабар бўйича ўз билдирувини эълон қилди.

"Бугун, 2017 йилнинг 13 январь куни Uzmobile компаниясининг веб-сайтида (http://uzmobile.uz) "Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки тармоғида профилактик ишлар олиб борилаётганлиги сабабли 14.01.2017 йил санаси, соат 09:00дан 18:00га қадар тўлов тизимлари хизматларида вақтинча ишламаслик ҳолатлари кузатилиши мумкин"лиги ҳақида хабар чоп этилди. Шунингдек, айнан бир хил маълумот Uzmobile абонентларига ҳам СМС-хабар шаклида юборилган.

Шу муносабат билан Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ) расман маълум қиладики, ЯУПМ томонидан профилактика ишлари олиб борилиши режалаштирилмаган. Карта эгалари эркин равишда тўловларни амалга оширишлари мумкин. "UZCARD" тўлов тизими одатдаги тарзда фаолият юритмоқда", дейилади "UZCARD" тўлов тизими томонидан.