Ўзбекистон 2017 йилда қўшнилар билан чегараларни тартибга солади

© Служба национальной безопасности Республики УзбекистанЎзбек чегарачилари
Ўзбек чегарачилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилда ўзаро чегараларни тартибга солиш бўйича қўшни давлатлар билан музокараларни фаоллаштирмоқчи

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилда ўзаро чегараларни тартибга солиш бўйича қўшни давлатлар билан музокараларни фаоллаштирмоқчи. Мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг бу борадаги фармони лойиҳаси Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

СССР тарқалиб кетганидан сўнг Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан бўлган чегара участкалари келишилмаган ҳолда қолмоқда ва бу доимий чегараолди низоларига сабаб бўлмоқда. Сўнгги йилларда чегараолди низоларида қурол ишлатилган ҳолатлар ҳам юз берди.

Алмазбек Атамбаев ва Адҳам Икромов учрашдилар - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев ва Икромов ўзбек-қирғиз чегараси масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистоннинг янги раҳбари Мирзиёев ташқи сиёсат соҳасида биринчи навбатда қўшнилар билан муносабатлар, хусусан, чегара муаммоларини ҳал қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

Президентнинг фармони 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини — давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий секторда ислоҳотлар ўтказиш ва ташқи сиёсат тамойилларидан иборат беш йўналишни амалга оширишни кўзда тутади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Фармон лойиҳасига кўра, стратегияни амалга ошириш доирасида республиканинг мутасадди вазирлик ва муассасаларига 2017 йилнинг биринчи чорагида давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқариш топширилган.

Чегара қўриқлаш хизмати - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон билан чегарада можаролар сони 2 баравар камайди

Хусусан, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаранинг келишилмаган участкаларини ҳуқуқий расмийлаштириш жараёнини тезлаштириш ва чегаралар ҳақида ҳукуматлараро келишувни имзолаш режалаштирилмоқда.

Мазкур режада шунингдек, Тожикистон ва Туркманистон билан давлат чегарасининг келишилмаган қисмларини ҳуқуқий расмийлаштириш масаласини муҳокама қилиш учун музокаралар жараёнини янгилаш кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳужжат лойиҳасида Қозоғистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар давом этиши кўрсатилган.

Янгиликлар лентаси
0