14:02 20 Октябр 2017
Эфир
Тадбиркор иш устида

Ахборот-коммуникация вазирлиги тадбиркорлар муаммолари бўйича сўровнома ўтказмоқда

© Flickr / Travis Isaacs
Жамият
Ҳавола олиш
11840

Бу ахборот-коммуникация соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар дуч келаётган муаммо ва бюрократик тўсиқларни аниқлашга ёрдам беради

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва бизнес вакиллари орасида онлайн-сўровнома ўтказмоқда.

Бу ахборот-коммуникация соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар дуч келаётган муаммо ва бюрократик тўсиқларни аниқлашга ёрдам беради ҳамда мазкур муаммоларни бартараф қилиш бўйича таклифларни аниқлайди.

Сўровнома "Телекоммуникация (алоқа тармоқлари, мобиль алоқа, рақамли телевидение)", "Почта алоқаси", "Ахборот-коммуникация технологиялари (электрон ҳукумат, дастурий таъминот)", "Ахборот хавфсизлиги", "АКТ соҳасида кадрлар тайёрлаш " ва "Бошқалар" деб номланган бўлимлардан иборат.

Сўровнома қатнашчилари ўзлари ҳақида маълумот қолдиришлари мумкин, лекин бу мажбурий эмас.

Асосий мавзулар