14:02 20 Октябр 2017
Эфир
Ўзбек сўми

Ўтган йили нотўғри ҳисобланган 3,8 млрд сўм маблағ истеъмолчиларга қайтарилди

© Flickr/ Patrick Barry
Жамият
Ҳавола олиш
62320

2016 йилда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига фуқаролардан ёзма, оғзаки ва электрон шаклда деярли 10 мингта мурожаат келиб тушган, улардан 9,2 мингтаси ижобий ҳал қилинган

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўтган йили Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ўзбекистонлик истеъмолчиларга ноқонуний ҳисобланган 3,8 миллиард сўмдан ортиқ маблағларини қайтариб берди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

2016 йилда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига фуқаролардан ёзма, оғзаки ва электрон шаклда деярли 10 мингта мурожаат келиб тушган, улардан 9,2 мингтаси ижобий ҳал қилинган.

Истеъмолчилардан тушган шикоятларнинг 30%ини табиий газ таъминоти бўйича муаммолар, 25%ини — савдо соҳаси, 15%дан ортиғини электр таъминоти, 3,5%га яқинини коммунал хизматлар, 3%дан ортиғини сув таъминоти масалалари ташкил этади. Алоқа, транспорт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги шикоятлар 1,5%дан, бошқа соҳалардаги шикоятлар 20,5%га тенг.

Ҳозирда фуқаролар мурожаатларини қабул қилишни самарали ташкил этиш мақсадида федерациянинг виртуал қабулхонаси фаолияти йўлга қўйилган. Бундан ташқари, ариза, таклиф ва шикоятлар расмий сайт орқали онлайн тарзда ҳам қабул қилинади. Шунингдек, ташкилотга "ишонч телефони" орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Федерация истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан биргаликда аҳолининг, хусусан, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида мутасадди вазирлик ва муассасалар билан биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Шунингдек, мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил натижалари бўйича ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида сўзлаган нутқидаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси барча ҳудудий бирлашмалар ва туман жамиятларида "Истеъмолчи билан мулоқот" юридик хизматини йўлга қўйишга киришди. Бу эса федерацияга фуқаролар билан жойларда ишлаш бўйича янада аниқ ва бир текис фаолият юритиш имконини беради.

Асосий мавзулар