12:39 17 Октябр 2017
Эфир
Тошкент трамвайи архив сурат

Самарқандда биринчи трамвай Наврўз куни юра бошлайди

© Фото: «Газета.uz»
Жамият
Ҳавола олиш
39352

Шаҳарни ривожлантириш бош режасига кўра, умумий узунлиги 34,8 километрли тўртта трамвай тармоғи қурилиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Самарқанддаги биринчи трамвай тармоғи икки босқичда қурилади ва 21 март куни илк трамвай йўлга чиқади, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

Шаҳарни ривожлантириш бош режасига кўра, умумий узунлиги 34,8 километрли тўртта трамвай тармоғи қурилиши режалаштирилган.

"Ўзбекистон темир йўллари" компаниясининг маълумот беришича, биринчи босқичда узунлиги 11,4 километрли трамвай йўли ётқизилади. Йўл иккита участкада — темир йўл вокзалидан Саттепо массивгача 6,4 километр ва темир йўл вокзалидан Сиёб бозоригача 5 километр узунликда қурилади.

"Қурилишнинг иккинчи босқичида 23,4 километр узунликдаги трамвай йўли ётқизилади. Узунлиги 12,4 километрли йўл темир йўл вокзалидан Спитамен кўчаси орқали Суперфосфат заводига қадар бўлади. Иккинчи йўналиш эса темир йўл вокзалидан Нарпай кўчаси орқали Суперфосфат кўчасига олиб боради. Бу йўлнинг узунлиги 11 километрни ташкил этади", — деб хабар берди компания матбуот хизмати.

Ҳозирда қурувчилар темир йўл вокзалидан Саттепо массивигача бўлган йўлни қуришмоқда. Бу ерда лойиҳа бўйича иккита ҳалқа йўли, тўртта нимстанция ва бир депо бўлиши режалаштирилган.

Бунда асосий жиҳозлар, хусусан, қурилиш йўллари материаллари маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилгани ва замонавий талаб ва меъёрларга жавоб бериши эътиборга сазовор.

"Қурилиш шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун имкон борича ноқулайлик туғдирмасдан олиб борилмоқда. Йўллар ёпилмаяпти, автотранспорт қатнови тўхтатилмаяпти", — деб таъкидлади "Ўзбекистон темир йўллари" вакили.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Тошкент шаҳар ҳокимияти тирбандликлар сабабли барча трамвай йўналишларини ёпиш ва трамайларни Самарқанд шаҳрига тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилганди.

Асосий мавзулар