15:52 19 Октябр 2017
Эфир
Гулнора Каримова, архив сурат

Ўҳў!: дараги чиққан Гулнора Каримова ёхуд ҳафтанинг энг муҳим хабарлари

© Sputnik/ Валерий Левитин
Жамият
Ҳавола олиш
Дилшода Раҳматова
01514

Ўзбекистонликлар томонидан сўнгги кунлар давомида "Ўҳў!" дея қарши олинган янгиликлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз

Демак, бугунги хабарларда эркаклар қовоқ солиб, аёллар чапак чалиб қарши олган янги қонун, Туркия томонидан террорчиликда айбланган Машарипов, 29 яшар ўғлини мэр қилиб тайинлаб, сўнгра халқини ўчмайдиган свет билан таъминлаган Эмомали Раҳмон ҳақида сўз боради.

1. Ажрашаётган эркак ўз оиласини уй билан таъминлаши керак бўлади

Янгилик интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Қизиғи, эркаклар "энди уйланадиганлар сони камаяди", деган фикрни илгари суришган бўлса, аёлларнинг аксарияти "бизнинг ҳақ-ҳуқуқларимизни ҳам ўйлайдиганлар бор экан" дея ўз хурсандчиликларини яширмадилар.

Хабар остида "Ўзбекистонда ҳам Европа давлатларида каби "никоҳ шартномаси"ни жорий қилиш вақти келди шекилли", дея изоҳ қолдирганлар ҳам топилди. Хуллас, сиз ҳам ушбу хабарни ўқиб, бошқалар билан фикрлашишингиз мумкин.

2. Туркияда Ўзбекистон фуқароси террорчиликда айбланди

Туркия президентининг буйруғига асосан амалга оширилган махсус операция натижасида Истанбулдаги тунги клубга қуролли ҳужумни амалга оширган шахс қўлга олинди. Лақаби Абу Муҳаммад Хуросоний бўлган Машариповнинг Ўзбекистон фуқароси эканлиги маълум қилинди. Машарипов тунги клубга ҳужум қилганидан афсусланмаслигини билдирган.

 

Подозреваемый в расстреле посетителей ночного клуба Reina Абдулгадир Машарипов
AA/
Машарипов, олти йил муқаддам Ўзбекистонни тарк этган. Террорчилар рўйхатида турган

3. Турсуной Содиқованинг вафоти

Андижонлик шоиранинг вафоти минглаб қалбларни ларзага солди. "Халқ учун фидойилик қилиб муҳаббат улашган инсон Халқ қалби ва хотирасида мангу қолажак. Илоҳим жойлари жаннатдан бўлсин…" Хабарга интернет фойдаланувчиларининг аксарияти ана шундай фикр билдирган.

Турсуной Содиқова
Стрингер
Турсуной Содиқова

4. Гулнора Каримова билан кўришган адвокат иқрори

Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи атрофидаги узунқулоқ гаплар ҳамон тингани йўқ. Айрим ОАВлар "Гулнора Каримова вафоти" ҳақида ҳар ой хабар қилишни одат тусига айлантирган, ҳатто. Женевалик адвокат Грегуар Манжа эса Гулнора билан декабр ойида кўришганини айтди.

 

Гульнара Каримова
© Sputnik/ Валерий Левитин
Гулнора Каримова
5. Тожикистондан Роғун ГЭСи ҳақида навбатдаги "хушхабар"

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Душанбени 20 йилга яқин муддат бошқариб келган Махмадсаид Убайдуллоевни ишдан олиб, унинг ўрнига 29 яшар ўғлини мэр этиб тайинлади. Бу хабар тожикистонликлар орасида катта шов-шув кўтаргач, орадан икки кун ўтиб, Раҳмон, республикадаги барча хонадонни 24 соат ўчмайдиган свет билан таъминлади.

Строительство Рогунской ГЭС
Роғун ГЭСи қурилиши жараёнидан сурат

Куни кеча Тожикистон ҳукумати Роғун ГЭСи ҳақидаги янги хабарни эълон қилди. Маълум қилинишича, Роғун ГЭСи "уйқудаги аждаҳо" деб аталадиган Сарез кўли намунасида қурилар эмиш…

Теглар:
Гулнора Каримова, террорчи, Рустам Азимов, Ўзбекистон, Истанбул

Асосий мавзулар