12:37 17 Октябр 2017
Эфир
Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов, архив сурат

Азимов қорақалпоқ халқига давлатманд бўлиш сирини ошкор қилди

© Sputnik/ Алексей Даничев
Жамият
Ҳавола олиш
1768104

Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари билан учрашуви давомида Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Рустам Азимов минтақадаги ҳар бир хонадонда 100тадан товуқ боқилса, бунда халқнинг турмуш фаровонлиги янада ошишини маълум қилган

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Илгарироқ Ўзбекистон Республикаси президенти халқ турмуши билан яқиндан танишиш мақсадида, 20 январ куни Қорақалпоғистон Республикасига сафар уюштиргани ҳақида хабар берган эдик.

Мирзиёев ташриф давомида Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари билан учрашув ўтказган.

Йиғилишда аҳолининг иқтисодий салоҳиятини ошириш усуллари борасида ҳам сўз юритилган.

Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Рустам Азимов минтақадаги ҳар бир хонадонда 100тадан товуқ боқилса, бунда халқнинг турмуш фаровонлиги янада ошишини маълум қилган, деб ёзади Kun.uz йиғилишда иштирок этган манбасига таянган ҳолда.

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев бу ишни амалга ошириш бўйича вазифани бош вазир ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклагани айтилмоқда.

Асосий мавзулар