03:45 14 Декабр 2017
Эфир
қамоқхона. Архив сурат

Ўзбекстонда 40 минга яқин киши амнистия қилинди

© Sputnik/ Алексей Филиппов
Жамият
Ҳавола олиш
73332

Бу сафарги амнистияга илк бор судланганлар, аёллар, жиноят содир этиш вақтида 18 ёшга тўлмаганлар, ёши 60дан ошганлар, чет эл фуқаролари ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганлар киритилган.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ўзбекистон Сенати томонидан 2016 йилнинг Октябрида қабул қилинган ва Олий суд томонидан эълон қилинган амнистияда 39748 кишининг исми тилга олинган, Олий суд матбуот хизмати хабарига асосан.  

"Ўзбекистон Олий мажлисининг Сенати томонидан амнистия эълон қилиш учун белгиланган уч ойлик муддат охиригиа етди. Бу сафар ушбу инсонпарварлик тадбири 39748 кишининг тақдирига таалуқли бўлди", — дейилган Олий суд хабарида.

Хусусан, амнистия қилинганлар орасида 5408 нафар аёллар, 893 нафар 18 ёшга тўлмаган ўсмирлар ва 1000 дан ортиқ ёши 60дан ошга эркаклар бор.

Сенат қарорига биноан бу сафарги амнистияга илк бор судланганлар, аёллар, жиноят содир этиш вақтида 18 ёшга тўлмаганлар, ёши 60дан ошганлар, чет эл фуқаролари ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганлар киритилган.

Шунинг ушбу амнистияга таъқиқланган ташкилотлар сафига биринчи бор қўшилиб давлат ва жамият хавфсизлигига қарши жиноят қилган, лекин кейинчалик қатъиян тўғри йўлга кирган шахслар ҳам киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2005 йилга қадар амнистия ҳақида қарор қабул қилиш фақат президент қарорига биноан амалга оширилар эди. 2005 йилда икки палатали парламент тузими ташкил қилинганидан кейин ушбу ҳуқуқ Сенат ихтиёрига ўтган эди.

Бундан олдинги амнистия 2015 йилда бўлган эди. Унда 55 минг киши амнистия қилиниб, улардан  3 минг нафари озодликка чиқарилган эди.

Асосий мавзулар