Самарқандда энг замонавий ахлатхона қурилади

© Sputnik / Pavel LisitsynМаиший чиыиндиларни қайта ишлаш
Маиший чиыиндиларни қайта ишлаш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳа доирасида қаттиқ маиший чиқиндиларни техник кўмиш марказидан биогаз ишлаб чиқарувчи биореактор сифатида фойдаланилиб, олинган газни чиқиндиларини йиғиш транспортларига қуйиш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокимлигида Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" ахборот агентлиги.

"2017-2019 йилларга мўлжалланган чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаси жаҳондаги энг илғор тажрибаларни ўзиг мужассамлаштирган бўлиб, у узоқ муддатли яхлит бошқариш тизимини яратишга қаратилган. Лойиҳа ўз ичига чиқиндиларни йиғиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш жараёнларини қамраб олган", — деди ФТАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Рафаэл Жозан.

Тақдимотда мазкур лойиҳа Самарқанд шаҳрида экологик ва санитар-эпидемиологик ҳолатни барқарорлаштириш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, қайта ишлаш ва улардан самарали фойдаланишга қаратилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Жумладан, лойиҳа доирасида 200га яқин чиқинди йиғиш пункти қуриш ва таъмирлаш, 70та чиқинди жамлаш транспорти харид қилиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни турларга ажратиш ва уларни кўмиш марказларини ташкил этиш режалаштирилган.

Чиқиндини қайта ишлаш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда чиқинди тўплаш тизими ачинарли аҳволда

Шунингдек, лойиҳа доирасида қаттиқ маиший чиқиндиларни техник кўмиш марказидан биогаз ишлаб чиқарувчи биореактор сифатида фойдаланилиб, олинган газ чиқиндиларини йиғиш транспортларига қуйиш кўзда тутилган.

Ўзининг инновацион жиҳатларига кўра, мазкур лойиҳа Марказий Осиё минтақасида биринчи ҳисобланади.

Тақдимотдан сўнг франциялик меҳмонлар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуд, шаҳардаги чиқинди йиғишга ихтисослашган корхоналар ва чиқинди йиғиш пунктлари фаолияти билан танишди.

Лойиҳа Франция тараққиёт агентлиги, "Naldeo" компанияси ва "Таъмирлойиҳа" лойиҳа институти томонидан ишлаб чиқилган. Техник ва иқтисодий кўрсаткичларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 37,1 миллион евро бўлиб, унинг 23,5 миллиони Францийа тараққиёт агентлиги кредити ҳисобланади.

© Sputnik / Евгений Епанчинцев / Медиабанкка ўтишЧиқиндиларни қўлда турларга ажратиш
Сортировка мусора на заводе по переработке отходов - Sputnik Ўзбекистон
Чиқиндиларни қўлда турларга ажратиш

Тақдимот маросимида вилояти ҳокими ўринбосари О.Очилов, Францияанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен Биет де Вилмор хонимлар иштирок этишди.

Тақдимотдан сўнг франциялик меҳмонлар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуд, шаҳардаги чиқинди йиғишга ихтисослашган корхоналар ва чиқинди йиғиш пунктлари фаолияти билан танишди.

Янгиликлар лентаси
0