11:07 23 Август 2017
Эфир
Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев: Кимга керак бунақа тирикчилик?

Пресс-служба президента РУз
Жамият
Ҳавола олиш
260593

Мирзиёев инсон манфаатдор бўлмас экан, ишламаслигига урғу берди

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. 2017 йил 19-20 январь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жойлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол билан яқиндан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари мазкур сафари доирасида республика халқ вакиллари ва фаоллари билан учрашди. Унда қатор долзарб масалалар ва муаммолар муҳокама қилинди, ошкора фикр алмашилди, деб хабар беради кун.уз.

Мажлис чоғида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекс раҳбарларининг ушбу минтақа бўйича ахбороти тингланди, уларга зарур топшириқлар берилди.

Мирзиёев, шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Қангликўл туманини 4 йил мобайнида тўлиқ чорвачилик билан шуғулланадиган туманга айлантириш хусусида кўрсатма берганини ёдга олди ва инсон манфаатдор бўлмас экан, ишламаслигига урғу берди.

"Одам даромад қилмаса ишламайди, 15 центнерлик пахтадан қачон даромад бўлади, ҳеч қачон бўлмайди, иккинчидан, охирги ўн йилда режа бажарилмаяпти, 50 фоизга ҳам бажарилмаяпти, кимга керак бунақа тирикчилик?", — деди куюнчаклик билан президент.

Шу билан бирга, Мирзиёевга кўра, ҳозирги кундаги энг катта масала, нима экиш ва унинг бозорини топишдир.

"Умуман, қизилмия бўйича мен бугун топшириқ бердим, плантация қилиш керак, албатта, қийин нарса, лекин ҳаётимиз шу билан боғлиқ, ҳозир бутун дунёда шунга талаб бор, нимани кутиб ўтирамиз, Қорақалпоғистонда, Худога минг марта шукр, 65 минг гектар захира ери турибди. Бу шу республиканинг келажакдаги бойлиги, керак бўлса", — деган Шавкат Мирзиёев.

Асосий мавзулар