11:12 23 Август 2017
Эфир
Қурувчилар иш устида

Арзон уйлар қуриш билан "Ўзшаҳар қурилиш инвест" шуғулланади

© Sputnik/ Александр Кряжев
Жамият
Ҳавола олиш
89253

Компания зиммасига арзон кўп хонадонли уйларни тўлиқ тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш шарти билан қуриш ва реконструкция қилиш вазифаси юклатилган

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Ўзбекистон Президентининг қарори билан «Ўзшаҳар қурилиш инвест» республика ихтисослаштирилган инжиниринг компаниясини ташкил этиш тасдиқланди, lex.uz порталига асосан.

Компания зиммасига 2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп хонадонли уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури бўйича арзон кўп хонадонли уйларни тўлиқ тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш шарти билан қуриш ва реконструкция қилиш вазифаси юклатилган.

Компания шунингдек молиялаштиришни ташкил қилиш ва қурилиш ишлари устидан техник назоратни амалга ошириш, кейинчалик қурилган уйларни имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига аҳолига сотиш учун "Ипотека банк" АТИБга топшириш вазифаларини ҳам бажаради.

"Ўзшаҳар қурилиш инвест"нинг устав капитали 1 млрд сўмни ташкил этади.

Асосий мавзулар