11:12 23 Август 2017
Эфир
Буюк ипак йули автобус бекати. Архив сурат

"Буюк Ипак Йули" метроси яқинидаги автобус бекатлари йўловчиларга қайтарилди

© Foto: Slava Ti
Жамият
Ҳавола олиш
10562

Бир неча йил олдин бузиб ташланган, "Буюк Ипак Йўли" метроси яқинидаги жамоат транспорти бекати қайта тикланмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Пойтахт ҳукумати шаҳар аҳолисига жамоат транспорти бекатини қайтаришга қарор қилди.

"Буюк Ипак Йўли" метро бекатининг собиқ "Светлана" гастрономи томонига чиқиш жойида, олдин бузиб ташланган жамоат транспорти бекати аҳолига қайтарилди.

Янги автобус бекати олдингига қараганда чорраҳага чал яқинроқ жойлашган бўлади. Айни дамда ушбу жойда қурилиш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда "Даракчи" нашри.

2015 йилнинг ёзида "Буюк Ипак Йўли" метро бекатига яқин бўлган,  Мирзи Улуғбек кўчаси бўйлаб жойлашган тўрт автобус бекати олиб ташланган эди.Бунинг оқибатида йўловчилар метродан анча узоқ бўлган "Кимё институти" ёки "Политология институти" бекатларида тушиб пиёда келишга мажбур бўлишаётган эди.

Икки йил олдин олиб ташланган "Рассомлар" бекати 2016 йилнинг октябрида қайта тикланган эди.

Асосий мавзулар