17:30 18 Август 2017
Эфир
Сейсмограф

Бугун Ўзбекистонда 4 балли ер қимирлаши бўлди

© Flickr/ Ray Bouknight
Жамият
Ҳавола олиш
59231

Фарғона водийсида 23 январ тонг соат 06:52 да ер қимирлаши қайд этилди. Сейсмологлар хабарига кўра унинг маркази Қирғизистон ҳудудида бўлган.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Бугун эрта тонгда Фарғона водийсида ер қимирлаши қайд этилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Хабарига кўра, Фарғона вилоятида қайд этилган ер силкинишлари кучи 4 баллни ташкил қилган, Андижонда — 3 баллни,  наманганда — 3 баллни, Тошкентда — 1 баллни.

АҚШ ер қимирлашларини қайд этиш лабораторияси хабарига кўра, ер қимирлаш эпицентри, Қувасой шаҳридан 43 ким масофада Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасига жуда яқин жойда жойлашган.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер қимирлаши сезиларли бўлмаган. Жабрланганлар ёки еткизилган зарар ҳақида маълумот олинмаган.

Асосий мавзулар