11:00 23 Август 2017
Эфир
Поезд

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ турли миш-мишларга ишонмасликни сўради

© Flickr/ Pekka Tamminen.
Жамият
Ҳавола олиш
62441

"Ўзбекистон темир йўллари" Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида қатновчи йўловчи поездлари ҳаракати вақтинча тўхтатилгани сабабига ойдинлик киритди

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти матбуот хизмати Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйича йўловчи поезди қатновига доир турли миш-мишларга нисбатан раддия берди.

Унда шундай дейилади "Ҳурматли йўловчилар, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 23 январь куни техник кўрик ишларини ўтказиш сабабларига кўра, Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида қатновчи 61/62, 60/59-сонли йўловчи поездлари ҳаракати вақтинча тўхтатилди".

Раддияда мазкур ушбу жараёнга оид тарқатилаётган турли хил асоссиз хабарларга эътибор қаратмаслик сўралади.

Асосий мавзулар