11:44 21 Август 2017
Эфир
Қамчиқ довони. Архив сурат

Қор кўчиш хавфи туфайли "Қамчиқ" довонида қутқарувчилар навбатчилик қилмоқда

© Sputnik/ Стрингер
Жамият
Ҳавола олиш
26141

Ўзбекистон ФВВ "Қамчиқ" довонида қор кўчкиси бўлиш хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. "Қамчиқ" довонида мумкин бўлган қор кўчикиси хавфи туфайли А-373 рақамли "Тошкент — Ўш" трассасида қутқарувчилар доимий равишда навбатчилик қилмоқда, РИА Новости хабарига асосан.

Яқин кунлар ичида довонда об-ҳаво ўзгариб — 8 —10 даража совуқ бўлиши, кўриш 50-100 метргача ёмонлашиб, шамол тезлиги секундига 20 метргача ошиши мумкин. Ушбу об- ҳаво шароитида қор кўчиш хавфи сақланиб қолмоқда.

"Қамчиқ" довони Ўзбекистон шарқида жойланган тоғли довон бўлиб, у Ўзбекистон асосий ҳудудини Фарғона водийси билан боғлайди. Довоннинг денгиз сатҳидан баландлиги 2200 метрни ташкил қилади. Довон орқали асосий автомобил ва темир йўллари ўтган. У ердан суткасига 10-15 минг автомобил ўтади.

Асосий мавзулар