17:36 18 Август 2017
Эфир
Контрабанда золота

Чегарада яширинча олиб ўтилаётган 12,5 кг олтин ушланди

Пресс-служба Министерства Финансов РА
Жамият
Ҳавола олиш
83831

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида тўхтатилган "Дамас" автомобили ўриндиғи остидан ва магнитола ўрнатиш жойидан 8 та пакет топилди. Пакетларда қуйма ва тақинчоқ кўринишида бўлган 12,5 кг олтин бўлган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Миллий Хавфсизлик қўмитаси ходимлари Ўзбекистондан катта миқдорда олтин ва бошқа заргарлик буюмлари олиб чиқиб кетишни олдини олди, деб хабар қилмоқда МХХ матбуот маркази.

Наманган вилоятининг "Заркент" чегара назорат пунктида "Дамас" автомобили текшириш учун тўхтатилган эди. Наманган вилояти МХХ ходимлари томонидан ўтказилган тинтув натижасида автомобил ўриндиғи остидан ва магнитола ўрнатиш жойидан 8 та пакет топилди. Пакетларда қуйма ва тақинчоқ кўринишида бўлган 12,5 кг олтин топилган. Автомобил ҳайдовчиси айтишига қараганда у ушбу  буюмларни Қирғизистон чегарасида бошқа кишига топшириши керак бўлган.

"Автомобил ҳайдовчиси, уч боланинг отаси, 67 ёшли Муҳаммаджон Хўжамбердиев бўлган. У "Наманган — Нанай" йўналишида киракашлик билан шуғулланган. Маълум бўлишича, у анчадан бери қимматбаҳо буюмлар контрабандаси билан шуғуланаётган экан. У ушбу иш учун буюртмачилардан мўмайгина маблағ олган", — дейилган МХХ хабарида.  

Наманган вилояти МХХ Тергов бошқармаси ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатди.

Асосий мавзулар