07:54 21 Август 2017
Эфир
Адолат тимсоли

Олий Мажлис: судья бўлиб фақат 70 ёшгача ишлаш мумкин

© fotolia
Жамият
Ҳавола олиш
19011

Ҳозирда Ўзбекистонда ёши 30дан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга эга, юридик соҳада камида беш йиллик стажга эга бўлган фуқаролар судья сифатида ишлашлари мумкин

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонда суд ҳокимияти вакиллари учун ёш чеклови 70 ёш деб белгиланиши режалаштирилмоқда, деб маълум қилди Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Ботир Матмуродов.

Илгарироқ республикада давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳот ва модернизация қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий ва ташқи сиёсат соҳасидаги ислоҳотларни ўз ичига олган Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш йиллик стратегия лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Суд тизимида ислоҳотлар ўтказиш доирасида туман ва вилоят судьяси лавозимида 65 ёшгача, Конституцион, Олий ва Олий хўжалик судьяси лавозимида эса 70 ёшгача ёш чекловини жорий этиш режалаштирилмоқда", — деди Матмуродов мамлакатни ривожлантириш стратегияси лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича ўтказилаётган медиа-ҳафталик чоғида.

Унинг сўзларига кўра, стратегияни амалга ошириш доирасида мутасадди муассаса ва вазирликлар 2017 йил охирига қадар қонунчиликка тегишли ўзгартишлар киритиш бўйича лойиҳа тайёрлайдилар. Ҳозирда Ўзбекистонда ёши 30дан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга эга, юридик соҳада камида беш йиллик стажга эга бўлган фуқаролар судья сифатида ишлашлари мумкин.

Сенатор мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил октябрда суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишни кўзда тутган фармонни имзолаганини эслатиб ўтди.

Асосий мавзулар