07:52 21 Август 2017
Эфир
Бывший президент Гамбии Яхя Джамме

Гамбия президенти ғазнада бор пулни олиб жуфтакни ростлади

© Wikipedia
Жамият
Ҳавола олиш
43922

Сайловда ютқизган Гамбия президенти Яҳя Жамме, мамлакат ғазнасидан 11 млн пулни ва қимматбаҳо автомобиллар коллекциясини ўмариб мамлакатдан чиқиб кетган.

ТОШКЕНТ, 24 янв – Sputnik. Ғарбий Африкадаги Гамбияда 22 йил президентлик қилган Яҳё Жамме ғазнада бор пулни, олиб мамлкатдан чиқиб кетган.

Wikipedia хабарига кўра, Yahya Abdul-Azziz Jemus Junkung Diliu Jammeh 1994 йилда қурбонсиз давлат  тўнтариши натижасида мамлакат бошига келган. 1996, 2001, 2006 ва 2011 йилларда президентлик лавозимига қайта сайланган.

Яҳё Жамме президентлик даврида бир неча эсда қоларлик ислоҳотлар ўтказган. Масалан, Жамме  Гамбияда 4 кунлик иш ҳафтаси эълон қилган.(жума куни ҳам дам олиш куни бўлган) Яна Жамме мамлакатда ёмғир мавсуми вақтида футбол ўйнаган ёшларни қамоққа олиш, жодугарлик билан шуғулланганларни қаттиқ жазолаш каби ишлари билан эсда қолган.

Ундан ташқари Жамме ўзига турли унвон ва фахрий номлар олишни яхши кўрарди. Охирги йилларда уни президент, шайх, профессор, ал-ҳожи, доктор Яҳё Жамме жаноби олийлари деб аташган.

2016 йил охирида бўлиб ўтган сайловда Яҳё Жамме рақиби Адам Бэрроуга нисбатан кам овоз тўплаб ҳукуматни тарк этишга мажбур бўлган. Сўнгги дамда президент Жамме мамлкат ғазнасида бор бўлган 11 млн доллар пул ва қимматбаҳо автомобиллар коллекциясини олиб мамлакатни самолётда тарк этган. Айни дамда унинг қареда эканлиги номаълум.

Барака и Мишель Обама принимают Яхя и Зейнаб Джамме в Белом Доме
Яҳя Жамме рафиқаси билан Оқ уйда

Асосий мавзулар