17:25 18 Август 2017
Эфир
Такси, архив сурат

Самарқандлик "бомбилалар" ҳеч кимдан қўрқмаслигини айтишади - ОАВ

© Sputnik/ Артем Житенев
Жамият
Ҳавола олиш
2509135

Самарқандлик киракаш шаҳарда шу кечаю-кундузда ҳукм сураётган аҳвол ҳақида "Зарафшон" газетасига мактуб ёзган. Муаллиф "бомбилалар" қонуний "Дамас"ларга йўл бермаслиги, "Хазора" шоҳбекатида уларнинг ўз жойлари борлигини айтиб ўтган

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Спутник Ўзбекистон ноқонуний киракашлар мавзусига бир неча бор тўхталган. Ўтган йилнинг февралида Тошкентда бомбилаларга қарши икки йил давом этадиган кампанияга ишга туширилган эди, ҳатто.

"Зарафшон" газетасида чоп этилган маъқола Самарқандда ҳам ноқонуний киракашлик билан боғлиқ муаммолар мўллигини кўрсатмоқда.

Мақолада ёзилишича, Мирза Тоиров исмли шахс чет элдан пул ишлаб қайтгач, "Дамас" машинасини сотиб олган ва лицензия олиб, киракашлик қилишга чиққан. Вақт ўтиши билан у шаҳарда бу соҳада қонунбузарликлар тиқилиб ётганини кўради.

"Ёмони, ҳеч ким ҳеч кимга эътироз билдирмайди. Бир куни ҳайдовчилардан бири лицензиямни кўриб, "Менда бунақа қоғоз йўқ", деди. Яна бири кўз олдимда машинаси ҳужжатини жиянига берди. Тўйи бор экан. Ваҳоланки, қонунда бу ҳолат ман этилган.
Баъзан бекатларда ҳеч қандай ҳужжатсиз машиналар саф тортиб, қонуний "Дамас"ларга йўл беришмайди", — дейди муаллиф ўз мактубида.

Тоировнинг ёзишича, шаҳардаги "Хазора" шоҳбекатида бомбилаларнинг ўз жойлари бор.

"Ўзаро суҳбат чоғида улар ҳеч кимдан қўрқмаслигини айтишади. Очиғи, қонунни ҳурмат қилишга ўрганган менга ўхшаган ҳайдовчиларга бу гап жуда оғир ботади. Чунки улар давлатга бир тийинлик ҳам наф келтиришмайди. Хайрли, савобли ишлар ҳақида эса ўйлаб кўришмайди", — дея ўз мактубини давом эттирган у.

Муаллифнинг фикрича, ноқонуний киракашлар йўли тўсилса, бюджетга миллиардлаб пул тушади. Бунинг учун энг аввало, ҳайдовчиларнинг ўзлари билан самимий суҳбатлашиш, ҳар куни етарлича даромад қилса-да, ўзини ишсизлар рўйхатига қўшиб юриши кимга фойда-ю кимга зарар эканини тушунтириш зарур.

"Акс ҳолда, қонуний ишлаётганларга уларнинг ҳаракати ва назорат идораларининг бефарқлиги ёмон таъсир кўрсатади. Бу оддий шофёрнинг кўнглидан ўтган гаплар. Уни газетада берасизларми, йўқми, бу албатта, сизларга ҳавола. Барибир одамлар билиши керак бўлган нарсани улардан яшириб бўлмайди", — дея ўз мактубига якун ясаган муаллиф.

Асосий мавзулар