07:52 21 Август 2017
Эфир
Тошкент шаҳри. Архив сурат

Тошкентдан уй сотиб олишни истаганлар учун янги талаблар киритилмоқда

© Flickr/ Francisco Anzola
Жамият
Ҳавола олиш
32251112

Янги қонун лойиҳасида бошқа шаҳарликларга Тошкентдан квартира сотиб олиш учун қандай талаблар қўйилиши кераклиги муҳокама қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 янв – Sputnik. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида “Инсон манфаатлари ва халқ билан суҳбат” йили давлат дастури лойиҳаси эълон қилинган, деб ёзади Даракчи нашри.

Ушбу лойиҳада, жумладан, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудуда квартира ва уй сотиб олишни истаган бошқа вилоят вакиллари ва чет эл фуқаролари учун бир қатор шартлар киритиш таклиф қилинган. 

Хусусан, лойиҳада айтилишига кўра, Ўзбекистон Республикаси резидентлари фақат бирламчи бозорда, яъни янги қурилган уйлардан турар жой сотиб олишлари мумкин. Лекин ушбу турар жой нархи энг кам иш ҳаққидан 2 минг маротаба қиммат бўлиши керак. Ундан ташқари ушбу турар жой нархидан давлатга 5-10 % миқдорида бож тўлаш керак бўлади.  

Чет эл фуқаролари Тошкент шаҳри ёки вилоятидан уй сотиб олганда турар жой нархи 100 минг АҚШ долларидан қиммат бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Тошкентда доимий рўйхатдан ўтмаган фуқаролар бу ерда уй-жой сотиб олиш ҳуқуқига эга эмас.

Асосий мавзулар