17:35 18 Август 2017
Эфир
Олий Мажлис Сенати биноси

Ўзбекистон адвокатлар палатаси: гувоҳлар давлат ҳимоясига олинади

© Sputnik/ Валерий Мельников
Жамият
Ҳавола олиш
23530

Ўзбекистонда 2017 йил охирига қадар жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2017 йил охирига қадар жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Қонунда уларнинг жисмоний ва ижтимоий ҳимояланиши давлат томонидан кафолатланиши кўзда тутилади, деди республика адвокатлар палатаси раиси Равшан Аҳмедов.

"Қонун лойиҳаси ("Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш ҳақида" — таҳ.) шу йилнинг охирига қадар тайёр бўлади, унинг қабул қилиниши жиноят процесси қатнашчилари — жабрланувчилар, гувоҳларнинг жисмоний ва ижтимоий ҳимояси бўйича давлат томонидан кафолат берилишини таъминлайди", — деди Аҳмедов 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегияси лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича бўлиб ўтаётган медиа-ҳафталик тадбирида.

Республикада давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳот ва модернизация қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий ва ташқи сиёсат соҳасидаги ислоҳотларни ўз ичига олган Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш йиллик стратегия лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Медиа-ҳафталик доирасида тарқатилган материалларга кўра, Ўзбекистон қонунчилигида жиноят процесси иштирокчиларига нисбатан таҳдид юз берган ҳолларда уларнинг ҳимоя қилиниши борасида умумий меъёрлар мавжуд. Қонунчиликда ҳимоянинг ушбу кўринишдаги тури бўйича батафсил чора-тадбирлар кўрсатилмаган.

Асосий мавзулар