07:52 21 Август 2017
Эфир
VISA ва MasterCard халқаро тўлов тизими банк карталари, архив сурат

Нақд ва пластик карта орқали ҳисоб-китоблар ўртасидаги фарқлар бартараф этилади

© Flickr/ frankieleon
Жамият
Ҳавола олиш
83345

Бир пластик картадан бошқасига маблағларни ўтказиш учун тарифларни пасайтириш режалаштирилмоқда. Янги нормаларнинг асосий мақсади – фуқаролик айланмаси иштирокчилари учун нақд ва нақдсиз тўловлар ўртасидаги тафовутни бартараф этишдир

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталига "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури лойиҳаси жойланди. У нақд ва нақдсиз пул айланмаси ўртасидаги фарқларни бартараф этиш чораларини назарда тутади, деб хабар қилган кун.уз нашри.

Лойиҳада пластик карталардан ҳамма ерда фойдаланиш учун қўшимча қулайликларни яратиш мақсадида тўлов терминалларининг ижара ставкаларини икки баробар пасайтириш таклиф этилмоқда, дейилган хабарда. Бугунги кунда банклар томонидан белгиланган ижара ставкаси ойига 10 еврога тенг.

Шу билан бирга, бир пластик картадан бошқасига маблағларни ўтказиш учун тарифларни пасайтириш режалаштирилмоқда. Янги нормаларнинг асосий мақсади – фуқаролик айланмаси иштирокчилари учун нақд ва нақдсиз тўловлар ўртасидаги тафовутни бартараф этишдир. Ҳозир бундай ўтказмалар учун тўлов тизимлари маблағнинг миқдоридан 2 % олишмоқда.

Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорлар, оилавий корхоналар, деҳқон хўжаликлари учун пластик карталардан ишлаб чиқариш, савдо ва бошқа эҳтиёжлари учун эркин фойдаланиш имкониятлари кенгаяди.

Нақд билан тўлаш талаблари ҳамда тўлов усулига боғлиқ ҳолда нархлардаги фарқларни белгилашга (бунинг учун чегирма тақдим қилиш) янада катта тақиқ қўйилади.

Шунингдек, банклар кредит карталарни фаолроқ чиқара бошлашади. Бугунги кунда пластик карталарнинг аксарияти дебет карталардир. Улар фақат эгасига тегишли бўлган ва унинг ҳисоб варағига олдиндан ўтказилган (қоидага кўра, иш берувчи томонидан) маблағлардангина фойдаланиш имкониятини беради. Кредит карталар эса унинг эгасига товар ва хизматларни кейинчалик қоплаб бериш билан банкнинг ҳисобидан олишга йўл қўяди. Шу тариқа, нақдсиз ҳисоб-китоблардан фойдаланиш учун қўшимча рағбатлантирувчи омил юзага келади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Асосий мавзулар