Миллий хавфсизлик хизматига портал орқали мурожаат қилиш мумкин

© Единый портал гос. услугЯгона интерактив давлат хизматлари портали
Ягона интерактив давлат хизматлари портали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Миллий хавфсизлик хизматига мурожаат қилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида "Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига мурожаат юбориш" хизмати ташкил этилди.

Бу республикада "Электрон ҳукумат" тизимини шакллантиришда яна бир қадам бўлди.

Мазкур имконият фуқаролар ва бизнес вакилларига ўзлари дуч келган муаммоларни ўз вақтида ва ортиқча бюрократик жараёнларсиз ҳал қилишга ёрдам беради.

Миллий хавфсизлик хизматига электрон мурожаат юборишда фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунининг 3-боби 16-моддасида белгиланган шартларга ва қуйидаги кўрсатмаларга амал қилишлари сўралади.

Компьютер фойдаланувчиси - Sputnik Ўзбекистон
Ягона порталда мурожаатларни электрон имзосиз бериш мумкин бўлди

1. Мурожаатлар уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколати доирасига кирадиган давлат органига бевосита ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга берилади.

2. Мурожаат матнини равон тўлдириш, саволлар ҳамда таклифларни аниқ ва тушунарли ифода этиш зарур.

3. Мурожаатда хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилинаётган ташкилот номи ва мансабдор шахснинг фамилияси, исми ва шарифи аниқ кўрсатилиши лозим.

4. Аноним мурожаатлар ва қонунда белгиланган талабларни қаноатлантирмайдиган мурожаатлар, шунингдек, фойдаланувчининг бир неча бор битта масала бўйича жавоб берилган мурожаати қайта юборилганда агар унда янги важлар ёки ҳолатлар келтирилмаган бўлса, кўриб чиқилмайди.

5. Била туриб ёлғон маълумотлар баён этилган мурожаатларни кўриб чиқишда қилинган харажатлар жисмоний ёки юридик шахсдан суднинг қарорига кўра ундириб олиниши мумкин.

6. Электрон мурожаатни юборишдан олдин формани аниқ ва тўғри тўлдириш лозим.

7. Мурожаатни тезкор кўриб чиқиш мақсадида, барча ҳужжатлар ва бошқа гувоҳлик берувчи ҳужжатлар нусхалари илова қилиниши, илова қилинаётган файл ҳажми 5 мегабайтдан ошмаслиги лозим. Қуйидаги турдаги файлларни илова қилиш имконияти мавжуд: txt, doc, rtf, xls, pps, ppt, pdf, jpg, bmp, png, tif, gif, pcx, mp3, wma, avi, mp4, mkv, wmv, mov, flv. Бошқа форматдаги файлларни қайта ишлаш имконияти мавжуд эмас.

8. Жавоб хати мурожаатда кўрсатилган почта манзилига ёки электрон почта манзилига юборилади.

Янгиликлар лентаси
0