Ўзбекистонда амалдорлар даромад декларациясини тўлдиришлари мумкин

Oбуна бўлиш
Ҳозирда тегишли вазирлик ва муассасалар коррупцияга қарши 2018 йилгача мўлжалланган икки йиллик дастурни ишлаб чиқишмоқда

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистонда амалдорлар даромад декларациясини тўлдиришлари кўзда тутилувчи меъёр жорий этилиши мумкин, деб маълум қилди Бош прокуратурадаги манба Sputnik мухбирига.

Суҳбатдошнинг айтишича, ҳозирда тегишли вазирлик ва муассасалар коррупцияга қарши 2018 йилгача мўлжалланган икки йиллик дастурни ишлаб чиқишмоқда.
Коррупция жиноятига қарши кураш бўйича қатор чора-тадбирлар мажмуасини ўз ичига олувчи ҳужжат март ойи охирига қадар тайёр бўлади. Хусусан, ундаги меъёрлардан бирида давлат ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари даромадлари ҳақида декларация тўлдиришлари мажбурий талаб сифатида кўрсатилади.

"Даромад декларацияси юридик ҳужжат эмас, балки иқтисодийдир. Шунинг учун ҳозирда мутахассислар томонидан мазкур талабни жорий этиш шартлари ўрганиб чиқилмоқда ва муҳокамалар якунига етиши билан барча таклифлар умумлаштирилади ва шундан сўнг бу борадаги аниқ фикр айтилади", — деди суҳбатдош.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Коррупцияга қарши махсус комиссия ташкил этилади

Унинг қайд этишича, умуман олганда дастур доирасида республикада коррупцияга қарши кураш борасида хориж тажрибасига ҳам асосланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қонунчилик актларини таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш ҳамда мансабдор шахслар орасида ҳалол меҳнат қилишни тарғиб қилувчи аниқ таклифлар киритиш билан шуғулланувчи коррупцияга қарши муассасалараро комиссия ташкил этиш режалаштирилмоқда. Комиссия шунингдек, ушбу соҳада мавжуд бўлган сурункали муаммоларни аниқлаш билан ҳам шуғулланади.

Янгиликлар лентаси
0