Текшириладиган тадбиркорларни компьютер танлайди

© region16.infoДеревянные счета
Деревянные счета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тизим "дастур асосида яратилган мезонлар" асосида текширишлар жадвалини тузар экан. Бунинг учун тадбиркорлик субъектларининг базаси яратилиши керак экан.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Бундан буён текшириладиган тадбиркорлик субъектлар жадвалини компьютер тузади, деб хабар қилмоқда sharh.uz саҳифаси.

Хусусан, "Электрон тизим дастур асосида яратилган мезонлар ёрдамида текширишлар жадвалидан ўрин оладиган тадбиркорлик субъектларини белгилаб беради", — дейилган хабарда.

Ушбу тизим тўлақонли фаолият кўрсатиши учун барча тадбиркорлик субъектларининг базаси яратилиши керак. Шунингдек, хабарда давомида ушбу тизим "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" давлат дастури доирасида амалга оширилаётганлиги ҳам айтиб ўтилган.  

Эслатиб ўтамиз ўтган йилнинг 5 октябрида Шавкат Мирзиёев "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" фармон имзолаган эди. Ушбу фармонда, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинади, дейилган. 

Янгиликлар лентаси
0