Тошкент-Андижон поезди қатнови яна йўлга қўйилди

Oбуна бўлиш
Илгарироқ айрим ОАВ томонидан Қамчиқ довонида юк поезди ҳалокатга учрагани ҳақида хабарлар тарқатилганди

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Бир неча кундан буён қатнови тўхтаб қолган Қамчиқ довони орқали қатновчи Тошкент-Андижон поезди қатнови яна йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

"2017 йил 1 февраль кунидан бошлаб "Тошкент-Андижон-Тошкент" йўналишида қатновчи 61/62, 60/59-сонли йўловчи поездлари ҳамда юк поездларининг мунтазам қатнови яна йўлга қўйилди", дейилади хабарда.

Илгарироқ айрим ОАВ томонидан Қамчиқ довонида юк поезди ҳалокатга учрагани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Янгиликлар лентаси
0