Қорақалпоғистонда давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

© Sputnik / Михаил Воскресенскийкресло
кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Атабек Сапарбаев Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди

ТОШКЕНТ, 6 фев —Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига Сапарбаев Атабек Худайбергенович тайинланди. Бу ҳақда "kruz.uz" сайти хабар бермоқда.

У бундан олдин Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Хабарда билдирилишича, бунгача бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган Достанов Махсетбай Жумабаевич қайси лавозимга тайинлангани ҳақида маълумотлар йўқ.

Янгиликлар лентаси
0