“Тошкент-4” терминали қурилиши ушбу йил бошланади

Oбуна бўлиш
Корея билан ҳамкорликда қурилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 430 млн доллларни ташкил қилади. Унинг бир қисмини Корея Эксимбанки қолгани давлат бюжети ва авиакомпания ҳисобидан амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Тошкент аэропортида халқаро терминал қурилиши шу йил бошланади, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” матбуот хизмати.

“Тошкент-4” янги аэропорт терминали майдони 87 минг квадрат метрни, ўтказиш имконияти эса — соатинга 1,5 минг ёки йилига 5,7 миллион йўловчини ташкил қилади.

Терминал тўрт қаватдан иборат бўлиб унда бир вақтнинг ўзида 36 самолётга чиқиш перронлари мавжуд бўлади. Осмондан қараганда терминал қанотларини ёйган Хумо қушига ўхшаган бўлади. Терминал қурилишига уч йил вақт кетади.

Тошкент аэропорти кенгайтирилиши туфайли 1400 оила кўчирилади

"Тошкент-4" терминали техник-иқтисодий асоси Корея Халқаро ҳамкорлиги ташкилоти гранти эвазига амалга оширилган. Лойиҳани тайёрлаш вақтида МАК ва кореялик мутахассилар аэропорт инфрақурилмасининг бугунги ҳолати ва келажакдаги талабни ҳисобга олишган.  

Мутахассислар фикрига кўра, янги терминалнинг ишга тушириллиши йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини энг замонавий халқаро аэропортлар стандартига еткизиш ва авиақатновларга бўлган ўсиб бораётган талабни қондириш имконини беради. Ундан ташқари янги порт Ўзбекистонга туристлар оқимини оширишга ҳам хизмат  қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, янги терминал қурилиши муносабатти билан аэропорт атрофида 540 ҳовлида яшаётган 1400 оилалар бошқа манзилларга кўчирилиши керак. Авиакомпания директорининг сўзларига қараганда уларнинг барчасига тенг майдонли турар жой ёки компенсация тўланади.

 

Янгиликлар лентаси
0