Ўзбекистон ёшлари #NavoiyDay хештегини жаҳон трендига чиқармоқчи

© Sputnik / Ильясов / Медиабанкка ўтишДекоративное керамическое блюдо "Алишер Навои"
Декоративное керамическое блюдо Алишер Навои - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"E-yoshlar" - ташаббусчи ёшлар гуруҳи 9 феврал куни #NavoiyDay ва 14 феврал куни #BoburDay хештегини жаҳон трендлари қаторига чиқармоқчи.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ўзбекистон ёшлари Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кунларини ўзига хос равишда кутиб олишга қарор қилишди.

E-yoshlar — ташаббусчи ёшлар гуруҳи 9 феврал куни #NavoiyDay ва 14 феврал куни #BoburDay хештегини жаҳон трендлари қаторига чиқаришни ният қилган.
Ушбу ташаббу с доирасида Twitter, Instagramm ва Facebook фойдаланувчилари 9 феврал куни соат 9:00 дан ва 14 феврал куни 14:00 дан бошлаб  #NavoiyDay ва #BoburDay хештеглари ишлатилган хабарлар қолдира бошлайди.

Хабарлар сони бирн неча ўн мингдан ошганида хештеглар ижтимоий тармоқларнинг бош саҳифасида, дунёнинг энг оммабоп трендлари қаторида кўрина бошлайди.

​Эслатиб ўтамиз, «E-yoshlar» ташаббускор гуруҳи ўтган йил ҳам #Navoiy575, #BoburDay,  #NavrUZ каби трендларни жаҳоннинг энг оммавий трендлари қаторига чиқаришга муваффақ бўлган эди. Бу йил ҳам улар ушбу ишнинг уддасидан чиқишига ишончи комил.
Ушбу ташаббусда Инстаграм ва Фейсбук ижтимоий тармоқлари иштирокчилари ҳам қатнашишлари мумкин.

Ушбу муносабат билан E-yoshlar Ўзбекистонликда ва чет элда ўқийдиган талабаларни ижтимоий тармоқларда #NavoiyDay ва #BoburDay хештеглари иштирокида пост қолдириб, тадбирда иштирок этишга таклиф қилади.

Янгиликлар лентаси
0