Ўзбекистонда терминалсиз электрон тўлов тизими жорий қилинди

© Пресс-служба ММЦКод
Код - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энди савдо терминалига ҳожат қолмайди. Харидорнинг смартфони бўлса бас

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ягона умумреспублика процессинг маркази савдо терминалини қўлламасдан, QR-код орқали тўлов тизимини жорий этди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Марказ мутахассисларининг маълум қилишича, янгиликни QR-код орқали тўлов механизмини жорий қилган савдо-сервис корхоналарида синаб кўриш мумкин.

Банк карталари - Sputnik Ўзбекистон
Пластик ва нақд пул орасида: ўзбек банклари қандай йўл тутади

Бунда банк тўлов картаси смартфондаги иловага бириктирилади, сўнг ушбу иловадан савдо нуқталарида тўловни амалга ошириш учун фойдаланилади.

Тўловнинг бундай усули сотувчи учун ҳам, харидор учун ҳам оддий пластик банк картасига нисбатан қулайроқ.

Масалан, сотувчига картани қабул қилиш учун савдо терминали керак бўлмайди.

Харидорда эса карталар солинган ҳамёндан смартфон фойдасига воз кечиш имконияти пайдо бўлади.

Янгиликлар лентаси
0