Қашқадарёда қовун дарахти етиштирилмоқда

Oбуна бўлиш
Таркибида глюкоза, фруктоза, органик кислоталар, оқсил ва турли витаминлар мавжуд бўлган папайя меваси тўйимли ва саломатлик учун фойдали ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Қарши туманининг Мирмирон маҳалласида яшовчи нафақахўр Улуғбек Қаршиев иссиқхонасида папайя етиштирди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуоти хизмати хабар бермоқда.

Улуғбек Қаршиевнинг ҳовлисида жами 13 сотих майдонни эгаллаган учта иссиқхона мавжуд. Иссиқхонада тропик папайя дарахти ўстирилмоқда. Нафақахўрнинг қайд этишича, унинг кўчати 3-4 йил аввал экилган.

Туяқуш фермаси - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада туяқуш боқиляпти

Иссиқхонада, шунингдек, пальма дарахти, 200 туп лимон, мандарин ва апельсин дарахтлари, фикус, фикус гитара ва алеандра гуллари, бир неча туп банан дарахти ҳам ўстирилмоқда.

Маълумотларга кўра, папайя тропик ўлкаларда ўсади. Мевасининг таъми ва ҳиди янги узилган қовунни эслатиши боис уни "қовун дарахти" деб ҳам аташади.

Мевасининг оғирлиги 6-7 килограммгача етади. Бир туп папайядан 50-60 донагача мева олиш мумкин. Таркибида глюкоза, фруктоза, органик кислоталар, оқсил ва турли витаминлар мавжуд бўлган папайя меваси тўйимли ва саломатлик учун фойдали ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0