10:03 24 Сентябр 2017
Эфир
Шиша заводи. Архив сурат

"Асл ойна" Ўрта Осиёнинг энг йирик шиша идишлар заводига айланди

© Sputnik/ Александр Поготов
Жамият
Ҳавола олиш
36951

Корхона йилига умумий қиймати 38 млрд сўм бўлган 100 млн дона шиша идиш ишлаб чиқаради. Бундан 30% экспортга жўнатилиб, қолгани мамлакат ичида ишлатилади.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. «Асл ойна» АЖ шиша ишлаб чиқарувчи корхона иккинчи ойна эритиш печкаси ва шиша илишлар ишлаб чиқариш линиясини ишга туширди, UT.uz хабарига асосан.

Иккинчи печ қурилиши бўйича харажатлар миқдори 14 млн $ ни ташкил қилди. Лойиҳани амалга оширишда дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналари иштирок этган. Улар орасида «Stara Glass», «Bottero» (Италия) ва « EME MASCHINENFABRIK CLASEN GmbH» (Германия) каби соҳанинг етакчи корхоналари бор.

Янги печка ва ишлаб чиқариш линияси иш бошлаганидан кейин «Асл ойна» қуввати 80% га ўсиб, корхона Ўрта Осиёдаги энг йирик шиша идишлар ишлаб чиқарувчи корхонага айланади.

Бугунги кунда корхона йилига умумий қиймати 38 млрд сўм бўлган 100 млн дона шиша идиш ишлаб чиқаради. Бундан 30% экспортга жўнатилиб, қолгани мамлакат ичида ишлатилади.

Шунингдек, корхонанинг келажакдан умидлари ҳам ката. 2018-2021 йилда учинчи ва тўртинчи ойна эритувчи печлар қуриш режалаштирилган. Янги лойиҳанинг ишлаб чиқариш қуввати кунига 350 тонна бўлиб, қиймати 40 млн $ ни ташкил қилади.

Асосий мавзулар