10:01 24 Сентябр 2017
Эфир
Кран

Мўйноқда шу йил ёзигача сув ўтказгич қуриб битказилади

© Sputnik/ Константин Чалабов
Жамият
Ҳавола олиш
15921

Шавкат Мирзиёев Мўйноқ тумани аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ҳақидаги қарорга имзо чекди

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида 2017 йилнинг 1 июлигача "Қўнғирот-Мўйноқ" сув тақсимлаш тармоғига эга бўлган сув ўтказгичи қуриб битказилади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш чоралари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Сув ўтказгичнинг лойиҳа қиймати 26,4 миллиард сўмга тенг.

Лойиҳа "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 10,4 миллиард сўмлик марказлаштирилган инвестиция маблағлари, Қорақалпоғистон давлат бюджетининг 5 миллиард сўм, "Ўзбекистон темир йўллари"нинг 5 млрд. сўм ва 6 млрд. сўмлик хайрия маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Лойиҳани амалга оширувчи иштирокчиларга солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этилди.

Асосий мавзулар