13:14 28 Март 2017
Эфир
Портал о достижениях независимого Узбекистана

Давлат хизматлари порталига миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушди

Collage: Sputnik/finda.photo
Жамият
Ҳавола олиш
39112

Статистика маълумотларига кўра, 2013 йилдан буён келиб тушган мурожаатларнинг 98% ўз ечимини топган, 2 % айни дамда кўриб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (ЯИДХП) 2013 йилда ишга тушганидан буён у ерга келиб тушган мурожаатлар сони бир миллиондан ошди, деб хабар қилмоқда портал матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, порталга келиб тушган мурожаатларнинг 432,5 мингтаси жисмоний шахслардан, 567,6 мингтаси юридик шахслар номидан бўлган. Ундан ташқари 68 мингта мурожаат телефон орқали “call-центр”да қабул қилинган.

 

2016 йилнинг октябр ойида, интерактив хизматлар сони кўпайтирилиши муносабати билан Порталга бўлган мурожаатлар сони кескин ошган. Бугунги кунда Портал орқали 600га яқин давлат муассасалари аҳолига 300га яқин интерактив хизматлар  кўрсатиши мумкин.  

Порталга қилинаётган мурожаатлар сони йил сайин бир неча баробар ошиб бормоқда.

 

Асосий мавзулар